Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

Абдулмалик ибн Абу Зуҳайр отаси Абу Зуҳайрдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар (фарзандларингизга) исм қўйсангиз, бас, (Аллоҳга) бандалик қилиш маъносини англатадиган исм қўйинглар” (Имом Табароний “Кабийр”да ривоят қилган. Ҳадиснинг санади заиф).

Яъни, агар фарзандларингиз ёки қўл остингиздагиларга исм қўймоқчи бўлсангиз, “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон”, “Обид”, “Сожид”, “Соим”, “Аматуллоҳ”, “Убайдуллоҳ”, “Абдураббиҳ”, “Мўмин”, “Муслим” каби Аллоҳга бандалик ва убудият маъносини ифодаловчи исмларни танланглар. Зеро, банда билан Рабби ўртасидаги алоқадорлик ҳақиқий убудиятдир.

Исм исмланаётган шахсни тақазо қилади, яъни унга таъсир ўтказади. Исми “Абдуллоҳ” деб қўйилган банда, иншааллоҳ, Аллоҳ таолога ҳақиқий банда бўлади, У Зотга ихлос билан ибодат қилади. Шу сабаб ҳам Аллоҳ таолога энг севимли исмларнинг энг аввалида “Абдуллоҳ” ва “Абдураҳмон” исмлари туради. Чунки банданинг У Зотга ҳаққий ибодат қилиши Аллоҳнинг рози қилади ва Унинг муҳаббатига сазовор этади.

Гарчи ушбу ҳадиснинг санади заиф бўлгани билан фазилатли амалларда мазкур ҳадисга амал қилиш жоиздир. Мўмин-мусулмонлар ичида мана шу ҳадисга биноан бандалик ва ибодат маъносини англатувчи исмлар қўйиш урф бўлгани ҳаммамизга маълум ва машҳурдир.

Қўйиш тавсия қилинадиган исмлар:

1 – “Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон”, “Абдусамад”, “Абдулъаҳад” каби Аллоҳ таолонинг гўзал исмларига “Абду” қўшимчаси қўшиб ясаладиган исмлар;

2 – Бандалик ва убудият маъносини билдирувчи исмлари. Масалан, “Абд”, “Обид”, “Сожид”, “Соим”, “Рожий” ва ҳоказо;

3 – Пайғамбарлар исми: “Муҳаммад”, “Иброҳим”, “Мусо”, “Исо”;

4 – Саҳоба, тобеин, табаа тобеин ва уламолар исми: “Ҳорис”, “Умар”, “Усмон”, “Али”, “Ҳаммод”;

5 – Ҳижрий ой номлари: “Рамазон”, “Шаъбон”, “Ражаб”, “Муҳаррам”;

Яна бошқа ижобий маъноларни англатувчи исмлар қўйиш жоиздир.

манба: Muslima.uz