Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

Шайх Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд ўзларининг “Тасмиятул мавлуд” (“Фарзандга исм қўйиш”) номли китобларида қуйидагиларни айтадилар: “Эй мусулмон киши! Исм, – номланган нарсанинг унвонидир”. Китобнинг нима ҳақидалиги унинг номидан билинади. Фарзанднинг эътиқоди, хулқу атвори ҳам унинг исми орқали билинади. Қолаверса, унинг исми орқали ота-онасининг маслаги, шариат арконини қанчалик даражада ушлагани ҳам англашилади. Қанчадан қанча лақабларни эшитамиз. Ўша лақаб соҳибини кўрсак, лақабига ўзи ҳам жуда мослигининг гувоҳи бўламиз. Арабларда “Лақаблар осмондан тушади” деган нақл бор. Яна уларда “Ҳар бир исм эгасига ўз исмидан насиба бор” деган нақл ҳам кенг тарқалган.

Сиз бир инсоннинг ташқи кўринишига, юриш-туришига қараб, унинг чиройли хулқ соҳиби эканлигини англайсизда, унинг исми ҳам жисмига мос чиройли бўлса керак деб хаёлдан ўтказасиз. Ростдан ҳам худди шундай бўлиб чиқади. Кўпчиликда бу ҳол содир бўлган. Камдан-кам киши мана шундай пайтда адашади. Акси ҳам худди шундай бўлиб чиқади. Бу нарса тажриба маҳсулидир.

Фарзандингиз беш-олти ёшларга, яъни кўп савол берадиган ёшга етганда сиздан ўзининг исми, уни ким қўйганлиги, унинг маъноси нималиги, нега ундай исм қўйилгани ҳақида турли саволлар беради. Агар сиз унга чиройли исм қўйган бўлсангиз, қийналмасдан, яхши кайфият билан саволларига тўлиқ жавоб берасиз. Борди-ю, унга ёқимсиз, ҳунук, маъноси бузуқ ёки бирор бир аҳли дунёнинг исмини қўйган бўлсангиз, қандай аҳволга тушишингизни бир тасаввур қилиб кўринг. Агар бирор пайғамбарни ёки саҳобани исмини қўйган бўлсангиз, унинг саволи баҳонасида сиз ўша пайғамбар ёки саҳобанинг тарихини гапириб бериш имкониятига эга бўласиз. Қолаверса, ҳар гал унинг исмини айтиб чақирилганда, ўша исм соҳиби бўлмиш фазилатли зот ёдга тушади. Бу қандай яхши!

Ҳозир кўпчилик фарзандига турли шахслар, айниқса, Ғарб томонларда урф бўлган исмларни қўйяпти. Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо.

Қизларимизга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Фарзандларимизга қўйилган чиройли исмлар уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишимизда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмайлик!

манба: Muloqot.uz