Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

Таҳририятимизга мактуб йўлловчи айрим муштарийлар ҳамда мақолага киритилаётган кишиларнинг исми-шарифида кўп ҳолларда хатоликлар борлигига дуч келамиз. Исм-фамилиялардаги “о”нинг “а”, “ў”нинг “у”, “ҳ”нинг “х” тарзида ёзилганлигига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳамда ички ишлар бошқармаларидаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларининг “ҳисса”си борлигини инкор этиб бўлмайди. Кўпни кўрган ёши улуғ зиёлиларнинг фикрича, чоризм асоратида ва айниқса, шўролар замонида ўзбекча, умуман туркийча исм-шарифлар славянча талаффуз билан бузиб айтилди ва шунга кўра, бузиб ёзилди Афсуски, замона зайлига кўра бу ҳолатга кўпчилик бефарқ қаради. “Ёруғлуғ”да берилган қуйидаги фикрларни мисол тариқасида келтириб ўтаман. “Диёримизда кенг тарқалган Муҳаммад исми “Маҳамат”, “Мамат” деб ёзилган. Бу исм қўшма отлар таркибида “Мат”, “Мама”, “Ма”гача қисқартирилган ҳолатлар ҳам бор: Муҳаммад Қобил – Матқобил, Муҳаммад Юсуф – Мамаюсуф, Муҳаммад Раҳим – Мараим деб ёзилган ва шундай ёзув таъсирида оғзаки нутқда бу исмларни қисқартириб айтиш русум бўлиб қолган. Шунингдек, кўп исмларимиз русчага мослаштириб нотўғри ёзиларди: Аҳмад – Аҳмед (Аҳмедов), Иброҳим – Ибрагим, Ёқуб – Якуб, Хўжа – Ходжа (Ходжаев) кабилар”.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан “Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларининг янги шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тасдиқланган. Унга кўра, бундан буён туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари икки тилда ўзбек (лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида) ва рус тилларида расмийлаштирилади. Бунгача ушбу ҳужжатлар ўзбек тилида (кирилл алифбосида) ёзиб келинган эди.

* * *

Умид қиламанки, ҳурматли муштарий, юқоридаги фикрларим сизга эриш туюлмайди. Аксинча, бироз мушоҳада юритишга чорлайди. Ахир исмни қисқартириб, чала эмас, тўлиқ айтиш нафақат тил софлигига хизмат қилади, балки ўзгаларга нисбатан ҳурмат белгиси ҳамдир.

Моҳигул ҚОСИМОВА

Манба: Soglom.uz