Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

ФАРЗАНДга исм куйиш ота-оналар учун енг маъсулиятли ишлардан бири десак муболага булмас. Ота-онанинг фарзанди олдидаги биринчи бурчи хам ахир шундан иборатку.

Шундай екан янги тугилган мужазгина чакалокчамизга нима деб исм куйишда баъзан катталардан маслахат сурасак, баъзан якин танишларимизнинг, узимиз ёктирган инсонларнинг исмини еслаймиз. Баъзи ота-оналар фарзандларига исмни турли хил маросимлар, ходиса-вокеалар, сифатлар, ва хаттоки сиёсий холатларга хам атаб куядилар. Кандай исм куйилганда хам бу исм ФАРЗАНДингизнинг келажакдаги хулк-атворига уз таъсирини утказмай колмайди. Шу сабабли унга чиройли ва муносиб ном беринг. Биз еса Сизга бу борада кумаклашамиз. Куйида алифбо тартибида келтирилган исмлар руйхати ва уларнинг маъноси билан танишиб, балки узингизга ёккан исмни топарсиз.

Кизлар учун маъноли исмлар Сания. Маъноси «юксак, улугвор». Бу исм хам илгари араблар орасида куп учраган булса хам, хозирда машхур эмас.

Сара (Сора). Бу исм хам Марям исми каби мусулмон, насроний ва яхудий халкларда таркалган. Марям исмидан фаркли равишда, бу исмни бир канча насроний мамлакатларида буткул яхудийларнинг исми деб каралади, шунинг учун одатда насронийлар бу исмни куйишмайди. Бундай деб хисобланмаган жойларда эса Сара исми нарсонийлар орасида хам куп учрайди. АКШда Сарах исми хамиша энг машхур исмлар каторида булган.

Бу исмнинг маъноси – иврит тилида «малика», «амира». Араб тилида хам шунга ухшаш иккита суз бор, купинча шу исмга алокадор деб келтирилади: «сарра» – «хурсанд килувчи», «сара» – колдик. Бу исм араб мамлакатларида, хусусан, Саудия Арабистони ва Иорданияда хам етакчи уриндаги исмлардан хисобланади.

Сафия (София). Маъноси «покиза, ёркин», «дугона». Оналаримизнинг бири София бинт Хуяй розияллоху анхо эдилар. Шунингдек, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг сахобиялари орасида улардан кейин яшаб утган эътиборли муслима аёллар орасида хам София исми жуда куп учрайди.

Султона «хокимият», «устунлик», «хоким» маъносини берувчи «султон» сузининг муаннас шакли. Угил болалар исми – Султон куп мамлакатларда машхур булса-да, Султона исми хозирда кам учрайди.

Сумайя. Бу исмнинг маъноси «само» – «осмон» сузининг кичрайтирилган шакли ёки «самия» – «олийжаноб» сузининг кичрайтирилган шакли булиши мумкин. Исломдаги биринчи шахиднинг исми Сумайя бинт Хаёт, Умму Умар эди. Тасним. Бу хам Салсабил каби жаннатдаги булоклардан бирининг номи. Мутоффифун сурасида шундай дейилади: «…Албатта, аброрлар жаннати наъимдадирлар. Пардали баланд сурилар устида назар солиб турарлар. Уларнинг чехраларидан жаннат равнакини билиб оларсан. Улар мухрланган, нихоятда пок, шаробдан ичарлар. У (шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобака килувчилар мусобака килсинлар. У (шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир. У (Тасним) бир булокдирки, ундан мукарраблар ичарлар». (22-28 оятлар)

Фарах. Маъноси «хурсандчилик». Баъзи мусулмон мамлакатларида бу исм угил болалар учун хам ишлатилади.

Фарида. Маъноси «жавохир», «камёб», «нодир нарса», «дурдона». Бу исм бошка араб мамлакатларидан кура Мисрда купрок учрайди.

Хабиба. Ёркин маънога (севимли, суюкли) эга булган кадимий араб исмларидан бири. Бу исмда куплаб сахобиялар утган. Жумладан, Хабиба бинт Абу Умома Асад ибн Зурора, Хабиба бинт Абу Тижрат ал-Абдарийя (хадислар ривоят килган), Хабиба бинт Жахш ( Зайнаб бинт Жахш онамизнинг тугишган сингиллари), Хабиба бинт Рамла бинт Абу Суфён (Умму Хабиба онамизнинг кизлари), Хабиба бинт Хорижа ибн Зайд Хазражийя (Абу Баркр Сиддикнинг аёллари), Хабиба бинт Абу Суфён, Хабиба бинт Абу Амир ар-Ра¬гиб (машхур сахоба Ханзаланинг синглиси) ва бошкалар.

Урта асрларнинг хурматли мусулмон аёллари орасида хам Хабиба исмлилари учрайди. Жумладан, Хабиба бинт Иброхим ал- Макдисия, 7-хижрий аср мухаддиси, Хабиба бинт Абу Халаф, Хабиба бинт ал-Изз ва бошкалар. Бугунги кунда эса Хабиба исми баъзи мамлакатларда (масалан, Миср) куп учраса, баъзиларида эса (масалан, Саудия Арабистонида) кам учрайди. Хожар. Иброхим алайхиссаломнинг аёлларидан бирининг, Исмоил алайхиссаломнинг оналарининг исми. У киши хакидаги ривоятлар маълум ва машхур булиб, Макка шахрининг пайдо булиш тарихига бориб такалади. Халима. Маъноси «беозор, ройиш», «сабрли», «юмшок». Бу ажойиб исмни энг машхур килган сохибаси Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни эмизган бану Саъдлик Халима булган. Бу аёл Мухаммад алайхиссаломни деярли 4 йил тарбиялаган. Шунингдек, Халима бинт Урва ибн Масъуд ас-Сакофий исмли сахобия ёки тобеия хам яшаган.

Шарифа. Маъноси хурматли, шарафли

Шайма (Шаймо). Шайма сузи «яхши сифатларга эга» ва «холи бор аёл» деган маъноларни англатади. Бу Расулуллох алайхиссаломнинг эмикдош синглиси, Халимаи Саъдийянинг кизининг сифати булган. Ясмин. Форс тилидан келиб чиккан исм булиб, арабларда хам аллакачон узлашиб кетган ва истеъмолда кенг кулланилади. Ясмин бинт Салим ибн Али ибн ал Байтар XII асрда яшаб утган хадис ровийларидан бири. «Ясмин» сузи гулнинг номини билдирса, «ясмина» унинг бир шохчаси ёки бир гулини билдиради.