Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

Қўл телефонимга хабар келди. Қарасам, мобиль компаниясидан. Хўш, нима гап, яна қандай викторина ўтказилаяпти экан? Бироз адашибман.

Бу сафарги SMS мазмуни қуйидагича: “Исм маъносини билинг. Исм сўзидан кейин исмингизни ёзиб … рақамига юборинг. Мисол: ИСМ Асмира. 1 SMS – … $”.

Бундай мазмундаги хабарлар деярли барча уяли алоқа воситалари эгаларига тез-тез келиб туради. Аксарият одамлар бу каби мурожаатларга бефарқлик билан қарайди. Аммо абонентлар орасида қизиқувчилари ҳам топилади. Улар сафига қўшиламан-да, исмим маъносини билиш учун тегишли рақамга хабар жўнатаман. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, “Моҳигул – ойдек сулув ва гул каби кўркам қиз” жавобини олдим. Қизиқ, исмимга бунчалик тез, қисқа ва лўнда қилиб таъриф беришларини кутмаган эдим. Ахир ҳар бир исмнинг келиб чиқиш тарихи, қайси сўздан олинганлиги, қайси замонларда кимларга қўйилган ёки қайси даврда оммалашгани ҳақида изоҳ бўлиши керак-ку!

* * *

Исм ҳам ҳусн. У инсон келажагига таъсир этувчи, ўтмишини ифодаловчи, улкан зафарларга чорловчи куч, назаримда. Психологлар қулоққа ёқимли эшитилувчи сўз, дея унинг исмини таъкидлашади. Шу боис руҳиятга таъсир қилиш, бирон-бир ютуққа эришиш ёхуд ўз карьерангизни яратишда, аввало, сиз суҳбатдошингиз ёки ҳамкорингизга нима деб ва қандай оҳангда мурожаат қилишингиз муҳим аҳамият касб этади. Танимаган, аммо қайсар ёки нозиктаъб деб эшитган одамингиз билан алоқа ўрнатишингизда ҳам сизнинг ва унинг исми муносабатларингизнинг бир марталик ёки давомий бўлишини белгилаши мумкин.

Оддий бир мисол. Йигит қизга совчи қўйди. Телефон рақами берилди (яширишнинг кераги йўқ, ҳозир аксарият ҳолларда шундай бўлаяпти). Аммо қиз учрашувга рози бўлмади. Ёки йигит фикридан қайтиб қолди. Бунга сабаб эса уларнинг гапи қовушмаганлиги. Қиз суҳбатдошининг, яъни бир умр яшаши мумкин бўлган орзусидаги шаҳзоданинг ўзига “Нилу” ёки бўлмаса, “Муни” дея мурожаат қилиши унга нисбатан фикрини салбий томонга ўзгартирди. Бироз жаҳл ва хафа бўлганнамо “Исмим Нилуфар ёки Мунира. Исмимни қисқартириб айтишлари менга ёқмайди”, дея жавоб қайтарди. Бу эса табиийки, йигитга ҳам хуш келмади. Бир кўришда ёқтириб қолган маликаси энди унинг хаёлида каландимоғ, худбин, ақл ўргатадиган, ўзини бошқалардан устун қўядиган қиз сифатида гавдаланди.

Манба: Soglom.uz