Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

Тожикистонда болаларга қўйиш мумкин бўлган «Миллий исмлар рўйхати» тўплами нашр қилинди. Бу ҳақда Тожикистон Маданият вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда«Интерфакс».

«Тўпламда 3000 дан ортиқ тожик миллий исмлари мавжуд. Шунингдек, унда исмларнинг рус ва инглиз тилида қандай ёзилиши ҳам кўрсатилган. Тожик миллий исмлар рўйхати маданий ва тарихий қадриятларни қайта тиклаш мақсадида нашр қилинди», — дея таъкидлади вазирлик вакили.

Исм, фамилия, отасининг исмини ёзишни тартибга солувчи қонунга ўзгартишлар 2016 йилнинг март ойида киритилган эди.

Ўзгартишларга кўра, тожик миллий фамилиясини қўйишда боланинг отаси ёки унинг бошқа аждодлари исмига –и, -зод, -зода, -он, -ён, -ен, -ёр, -ниё, -фар каби қўшимлар қўшилади.

«Болага тожик миллий маданиятига бегона бўлган исмларни, маҳсулот, буюмлар, ҳайвон ва қушлар, шунингдек, сўз бирикмаси, одамнинг ғурур ва шарафини камситувчи, одамларни табақаларга ажратувчи исмлар қўйиш тақиқланади. Исмларга ‘мулло’, ‘халифа’, ‘тўра’, ‘хўжа’, ‘шайх’, ‘вали’, ‘охун’, ‘амир’, ‘сўфи’ каби тахаллусларни қўшиш ҳам мумкин эмас», — дейилади қонунда.

 

Манба : Daryo.uz