Марҳум фарзандлар ўрнига ўтиниб сўраб олинган боли ёки марҳум фарзандлар эвазига берилган туҳфа, эҳсон
Қадимий, афсонавий маҳлуқ. Аждардек савлатли, виқорли, гавдали, катта, кучли ва баққуват бўлсин маъносида
Буюк, етук маъносини англатади. Шохлардек буюк, виқорли, матонатли инсон бўлсин.
Чин маънода барчага баробар бўлиб, ҳақиқий дўст бўлсин, садоқат тимсолига айлансин. Хонадонга тинчлик, тотувлик олиб келсин.
Шер, йўлбарс, шердек кучли, қудратли, довюрак, қўрқмас, мард, ўзига нисбатан ишончи кучли, иродали бўлсин.
Аллоҳнинг инъоми, туҳфаси демакдир. Хонадонда ҳақиқий инсон бўлиб вояга етиб, оиланинг "боши", тожи бўлсин.
Байрам, айём, шодиёна, (Ҳайит) куни туғилган бола ёки ҳаёти шодликка, умри тантанага бой бўлсин.