Ушбу саҳифада 22 та инглизча исмлар рўйхати берилган.
Ава исми лотинчадан олинган бўлиб, ҳаёт ёки қуш деган мазмун англатади. ХХ асрнинг бошларидан ушбу исм кенг ёйилиб кетди ва шу кунга қадар оммалашиб, тилдан-тилга ўтиб келмоқда.
Бу ном немисчадан олинган бўлиб, меҳнатсевар деган маънони англатади. Амелия исми ҳам асрлар давомида қўлланиб, машҳурлар айнан шу ном билан аталган. Сўнгги йилларда ушбу исм янада оммалашиб, Буюк Британияда энг кўп қўлланган исмлар қаторидан жой олган.
Бенжамин исмининг маъноси севимли ва ардоқли ўғилдир. Библияда Бенжамин Ёқуб ва Роҳиланинг кенжа ўғли ва Исроилнинг ўн иккита қабилаларидан бирининг асосчиси бўлган. АҚШ ва Буюк Британия энг машҳур исмлардан бири.
Гарри инглиз тилидан келиб чиқиб, ҳукмдор деганидир. Бу ном Генри исмининг қисқарган шакли ҳамдир. Ушбу ном остида жуда машҳур инсонлар мавжуд. Улар: Уельс шаҳзодаси Гарри, болажонларнинг севимли қаҳрамонига айланган Гарри Потердир. АҚШ ва Буюк Британияда энг кўп қўлланилган номлардан бири.
Ушбу исм инглиз тилидан олинган бўлиб, нафис, гўзал деган маънони англатади. АҚШ ва Буюк Британияда кўп қўлланилган номлардан бири бўлиб, машҳур инсонларнинг исми ҳам Грейс деб аталган.
Жеймс - ўрнини босувчи ёки эргашувчи деган маънони англатади. Бу исм ҳам Буюк Британия ва АҚШда кенг қўлланиладиган номлардандир.
Жорж юнонча исм бўлиб, деҳқон, ер ишчиси деган маънони англатади. Ушбу исм илк насронийлар орасида машҳур бўлган. Бу ном остида ҳам жуда кўплаб таниқли шахсларни мисол келтириш мумкин. Барчага маълум-у машҳур Жорж Вашингтон, Англия қироли Жорж III. АҚШ ва Буюк Британияда энг кўп қўлланиладиган исмлардан бири.
Жэк номи инглиз тилидан келиб чиқиб, Жон исмининг кичрайтирилган шакли. Ушбу исм парвардигор меҳрибон деган маънони англатади. Бу асрлар давомида машҳур исм бўлиб келган ва кўплаб таниқли шахслар Жэк исми билан аталган.
Италия ва испан тилидан олинган бўлиб, парвардигорга содиқман деган маънони англатади. Ушбу исм ўрта асрлардан бери қўлланилиб, Испания қироличаси Изабелла ва актриса Изабелла Росселини шу ном остида яшаб ўтишган. Шунинг учун ҳам Изабелла дунёга машҳур исмлардан саналади.
Мустаҳкам, кучли, бардошли дегандир. Ушбу исм ҳам Европада кенг қўлланади.
Лили инглизчадан олинган бўлиб, соф, самимий деганидир. Ушбу ном гўзаллик, поклик рамзи ҳисобланган. Лили номи ҳам йиллар давомида машҳур исмлар қаторидан жой олиб келмоқда.
Луи исмининг келиб чиқиши французча ва немисча бўлиб, жанговар жангчи деган маънони англатади. Бу француз қироллиги орасида машҳур исм бўлиб, Луи исмли қиролни келтириш мумкин.Бу ном Ақш ва Буюк Британияда ҳам машҳур бўлган.
Ҳордиқ чиқармоқ, мададкор деган маъно англатади. АҚШ ва Буюк Британияда машҳур номлардан бири.
Ушбу исм лотинчадан олинган бўлиб, зайтун дарахти деган маънони англатади. Оливер исми дастлаб фамилия бўлиб, ХIX асрда машҳур исмга айланди. АҚШ ва Буюк Британияда кўп қўлланиладиган номлардан биридир.
Лотинчадан олинган бўлиб, зайтун дарахти деган маънони англатади. Зайтун дарахтидек, барчага нафи тегадиган, тинчлик ва мўл-кўлчилик тимсоли бўлсин.
София юнончадан олинган бўлиб, донолик деган маънони англатади. Бу ном Мраказий Осиё ва Европада машҳурликка эришган. Неча асрлар давомида тилдан-тилга ўтгани боис гўзаллик рамзи сифатида қаралади.
Ушбу исмнинг маъноси эгизакдир. Инжилда Томас исми ҳам келтириб ўтилган. Бундан кўринади-ки, Томас исми қадрли ва қимматли бўлиб, машҳур номлар сирасига киради.
Ушбу ном немисчадан олинган бўлиб, қатъиятли ҳимоячи деган маънони англатади. Бу асрлар давомида машҳур исм бўлиб келган ва кўплаб таниқли шахслар Уильям исми билан аталган. Шу жумладан Уильям Шекспир ва Уильям Фатх.
Шарлотта французча исм бўлиб, мустақил, эркин деганидир. Бу ном асрлар давомида қўлланиб, машҳур инсонлар айнан Шарлотта номи билан аталган. Қиролича ва маликаларнинг номи айнан шу исм билан жаранг сочган.
Элла инглиз тилидан олинган номлардан биридир. Тўлиқ, бутун деган маъно англатади. XIX асрдан буён ушбу исмдан кенг қўлланилиб келинган. Таниқли инсонлар — жаз қўшиқчиси Элла Фицжералд, британиялик актриса Элла Пурнелл шулар жумласидан. Буюк Британия ва АҚШда ушбу ном билан аталганлар ҳам анчагина, яъни машҳур исмлар сирасига киради.
Izoh.uz — O‘zbek tilining xalqona izohli lug‘ati. So‘zlarning ma’nolari, ibora va misollar bilan keltirilgan.
Izoh.uz — Это народный толковый словарь узбекского языка с подробными определениями и примерами для каждого слова.
TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Imlo.uz — Орфографический словарь узбекского языка позволяющий проверить правописание узбекских слов на латинице и кириллице. В базе более 87 000 слов.
Imlo.uz — O‘zbek tilining imlo lug‘ati. Saytda 85 000 ortiq so‘z bor.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.