Шуҳрат Аббосов — ўзбек актори, режиссори ва сценарий ёзувчиси. Аббосов ўзбек кино санъатининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Аббосов шу кунгача бир қанча нуфузли унвон ва мукофотларни олган. У Ўзбек ССР халқ артисти, ССРИ халқ артисти ва Меҳнат қаҳрамони унвонларини олган. Аббосовнинг «Маҳаллада дув-дув гап» (1960) филми энг яхши ўзбек филмларидан бири ҳисобланади.
Шуҳрат Аббосов 1931-йил 16-январда Қўқонда туғилган. 1949-йил Тошкент тиббиёт касб-ҳунар билим юртини битирган. 1954-йил Александр Островскй номидаги Тошкент давлат санъат институтини битирган. Шу институтда профессор (1983-йилдан), кафедра мудири (1991-йилдан) бўлиб ишлаган. 1954-1956-йилларда Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида (Янгийўлда) бош режиссор бўлиб фаолият юритган. Кейинчалик Москвага бориб Мосфилмда ҳам таҳсил олган. Аббосов 1958-1991-йиллар „Ўзбекфилм“да режиссор, 1982-1986-йилларда директор бўлиб ишлаган. Аббосов 1996-йилдан бошлаб Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмасининг раис муовини бўлиб ишлаган.
Шуҳрат Аббосов бир қанча филмнинг режиссоридир. У Александр Наумов (ИИ) билан 1977-йил чиққан Ғафур Ғуломнингшу номли қиссасига асосланиб олинган „Шум бола“ филмига сценарий ёзган. „Маҳаллада дув-дув гап“ кинокомедияси (1960) илк ютуғи бўлди. Аббосов 2-жаҳон уруши йиллари ота-онасиз қолган турли миллатга мансуб 14 болани тарбиялаган тошкентлик Шомаҳмудов оиласининг жасорати ҳақидаги „Сен етим эмассан“ (1963; Халқаро кинофестивал мукофоти, Франкфурт Маин, 1963), одоб-ахлоқ ҳақидаги „Қалбингда қуёш“ (1965) филмларига режиссорлик қилган. „Тошкент — нон шаҳри“ (1967; кино-фестивал совриндори, Олмаота, 1973), „Севги можароси“ (1971; 5-кинофестивал совриндори, Тбилиси, 1972) филмлари билан энг яхши кинорежиссор сифатида танилди.
Тарихий-биографик мавзуда „Абу Райҳон Беруний“ (2 қисмли, 1974, 8-кинофестивалнинг бош мукофоти, Кишинёв, 1975, Халқаро кинофестивалнинг „Олтин Делфин“ совриндори, Теҳрон, 1977), „Оловли йўллар“ (Ҳамза ҳаётига бағишланган 17 қисмли телефилм, 1975-1984), уруш йиллари фронт ортидаги қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилувчи „Катта урушдаги кичик одам“ (1989) филмлари ҳам машҳур.
Мустақиллик Аббосив ижодида бурилиш ясади. 14 қисмли „Камолот чўққиси сари“ ҳужжатли (1995) ва 2 қисмли „Отамдан қолган далалар“ бадиий (сценарийсини М.Тўйчиев билан ҳамкорликда ёзган, 1998) филмларни яратди.
Аббосов театр учун бир қанча асарларни саҳналаштирган. У „Юрак сирлари“ (Б. Раҳмонов), „Нурхон“ (Комил Яшин), „Оғриқ тишлар“ (Абдулла Қаҳҳор) каби песаларни саҳналаштирган.
Шуҳрат Аббосов кўплаб унвон ва мукофотлар совриндоридир. 1965-йил унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони берилган. 1974-йил Аббосов Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. 1974-йил унга Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти берилган. Аббосовга 1981-йил нуфузли ССРИ халқ артисти унвони берилган. Аббосов 1994-йил „Шуҳрат“ медали, 1998-йил „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан тақдирланган.
Izoh.uz — O‘zbek tilining xalqona izohli lug‘ati. So‘zlarning ma’nolari, ibora va misollar bilan keltirilgan.
Izoh.uz — Это народный толковый словарь узбекского языка с подробными определениями и примерами для каждого слова.
TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Imlo.uz — Орфографический словарь узбекского языка позволяющий проверить правописание узбекских слов на латинице и кириллице. В базе более 87 000 слов.
Imlo.uz — O‘zbek tilining imlo lug‘ati. Saytda 85 000 ortiq so‘z bor.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.