Ўкинувчи, афсусланувчи, пушаймон қилувчи. Бу исм Айюб пайғамбарнинг номидир. Баъзи адабиётларда Айюб - сабрли, чидамли, ҳурматли ёки тавба қилувчи, ибодат қилувчи деб ҳам изоҳланади.
Ўкинувчи, афсусланувчи, пушаймон қилувчи. Бу исм Айюб пайғамбарнинг номидир. Баъзи адабиётларда Айюб - сабрли, чидамли; ҳурматли ёки тавба қилувчи, ибодат қилувчи деб ҳам изоҳланади
Биби - хоним, бека, ойим, юқори табақага мансуб аёл. Бу сўз ўтмишда машҳур турк аёлларининг фахрий унвони бўлган ва "хоним, бека, уй соҳибаси" маъноларини англатган. Ўзбек шеваларида биби - буви, она, қайнона маъноларини англатади, қизлар исмининг биринчи, иккинчи қисмида келиб ҳурмат, эркалаш муносабаталарини ҳамда "қиз бола" маъносини англатади. Сора - танланган, сараланган, энг аъло ёки тоза, покиза, холис.
Меҳрли, меҳрибон, дилдан севувчи, суюкли, чин дўст ёки шифо берувчи, матонатли, соғайтирувчи. Довуд пайғамбарнинг исмлари.
Айнан: "изидан борувчи", саботли, матонатли, иродали, интинтилувчан, тиришқоқ; қайтмас, жасур. Қар. Яъқуб. Ёқуб - Илёс Қуръонда Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири.
"Инжил "даги Авразм исмининг арабча шакли бўлиб, "халқлар отаси" маъносини англатади. Ривоятларга кўра, Иброҳимнинг Исҳоқ ва Исмоил деган ўғиллари бўлган. Исҳоқдан яҳудийлар халқи, Исмоилдан эса араблар тарқалган.
Айнан: "ўқувчи, ўргаувчи", тиришқоқ, билимдон, доно, зукко, ғайратли, шижоатли бола. Идрис пайғамбар ўқишда тиришқоқлиги туфайли мана шундай ном (лақаб) олган.
Айнан: Аллоҳнинг кучи, қудрати ёки халқларнинг севимлиги, кишиларни қадрловчи, эъзозловчи одам. Обиҳаёт ичиб, Ҳизр каби мангу тирик деб фараз қилинадиган пайғамбарнинг номи. Қуруқда Ҳизр бўлса, сувда Илёс кишиларнинг мададкори, ҳамроҳи деб ҳисобланган.
Айнан: "Худо эшитди" ёки Аллоҳдан сўраб олинган, Аллоҳ туҳфа қилган бола. "Таврот"даги ривоятга кўра, Иброҳим пайғамбарнинг хотини Ҳожар Аллоҳдан фарзанд сўраб илтижо қилган. Шу туфайли туғилган болага Ismael(Исмоил) деб исм берилган. Бу ном Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллолоҳу алайҳи вассалам) ўғилларининг исми бўлган.
Аллоҳнинг туҳфаси, эҳсони, лутфу карами; Аллоҳнинг кўмаги ва яқини. Исо - қадимий яҳудийча Jexogua, lisus (христос) номининг арабча шаклидир.
Аллоҳ йўлида курашувчи, Аллоҳга итоат қилувчи. Исломда Азроил ўлим фариштаси бўлиб, тўртта асосий фаришталардан биридир Улар: Жаброил, Микал, Исрафил.
Айнан: жуда аччиқ, заҳар-заққум ёки Аллоҳ қадрлаган, севган қиз ёҳуд номусли, покдомон, қиз. Исо пайғамбарнинг онасининг исми.