Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан
Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

Яҳудийча

  • Марям

    Айнан: жуда аччиқ, заҳар-заққум ёки Аллоҳ қадрлаган, севган қиз ёҳуд номусли, покдомон, қиз. Исо пайғамбарнинг онасининг исми.

  • Бибисора

    Биби - хоним, бека, ойим, юқори табақага мансуб аёл. Бу сўз ўтмишда машҳур турк аёлларининг фахрий унвони бўлган ва "хоним, бека, уй соҳибаси" маъноларини англатган. Ўзбек шеваларида биби - буви, она, қайнона маъноларини англатади, қизлар исмининг биринчи, иккинчи қисмида келиб ҳурмат, эркалаш муносабаталарини ҳамда "қиз бола" маъносини англатади. Сора - танланган, сараланган, энг аъло ёки тоза, покиза, холис.

  • Иброҳим

    "Инжил "даги Авразм исмининг арабча шакли бўлиб, "халқлар отаси" маъносини англатади. Ривоятларга кўра, Иброҳимнинг Исҳоқ ва Исмоил деган ўғиллари бўлган. Исҳоқдан яҳудийлар халқи, Исмоилдан эса араблар тарқалган.

  • Аюб

    Ўкинувчи, афсусланувчи, пушаймон қилувчи. Бу исм Айюб пайғамбарнинг номидир. Баъзи адабиётларда Айюб - сабрли, чидамли; ҳурматли ёки тавба қилувчи, ибодат қилувчи деб ҳам изоҳланади

  • Яҳё

    Ўта саҳий, мурувватли, очиқ қўл, бағри кенг; яшовчи, барҳаёт, ҳаётий ёки ҳушхулқ, инсонга дўст. Пайғамбарлардан бирининг исми.

  • Исмоил

    Айнан: "Худо эшитди" ёки Аллоҳдан сўраб олинган, Аллоҳ туҳфа қилган бола. "Таврот"даги ривоятга кўра, Иброҳим пайғамбарнинг хотини Ҳожар Аллоҳдан фарзанд сўраб илтижо қилган. Шу туфайли туғилган болага Ismael(Исмоил) деб исм берилган. Бу ном Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллолоҳу алайҳи вассалам) ўғилларининг исми бўлган.

  • Илёс

    Айнан: Аллоҳнинг кучи, қудрати ёки халқларнинг севимлиги, кишиларни қадрловчи, эъзозловчи одам. Обиҳаёт ичиб, Ҳизр каби мангу тирик деб фараз қилинадиган пайғамбарнинг номи. Қуруқда Ҳизр бўлса, сувда Илёс кишиларнинг мададкори, ҳамроҳи деб ҳисобланган.

  • Довуд

    Меҳрли, меҳрибон, дилдан севувчи, суюкли, чин дўст ёки шифо берувчи, матонатли, соғайтирувчи. Довуд пайғамбарнинг исмлари.

  • Сулаймон

    Ҳимояланган, берк, муҳофазага олинган, шикаст топмайдиган ёки тинч, осойишта. Баъзилар “Тинчликсевар“ деб изоҳлашади. Бу исм қадимий яҳудий тилида - Шелома, ар. Сулаймон, “Таврот“ тилида - Со""ломон. Бу ном Сулаймон пайғамбарнинг исмидир

  • Юнус

    Иона, Ионис - каптар. кабутар. Юнус пайғамбарнинг исмлари.

  • Исроил

    Аллоҳ йўлида курашувчи, Аллоҳга итоат қилувчи. Исломда Азроил ўлим фариштаси бўлиб, тўртта асосий фаришталардан биридир Улар: Жаброил, Микал, Исрафил.

  • Исо

    Аллоҳнинг туҳфаси, эҳсони, лутфу карами; Аллоҳнинг кўмаги ва яқини. Исо - қадимий яҳудийча Jexogua, lisus (христос) номининг арабча шаклидир.

  • Мусо

    Яҳудийлар пайғамбари Моше номидан олинган бўлиб, маъноси турлича изоҳланади: 1) қадимий мисрча: бола, чақалоқ; 2) қадимий яҳудийча: сувдан тортиб, чиқариб олинган; 3) арабча: устара, поки. ""Шакллари: Мусобек, Мусобой, Мусожон, Мусохон

  • Идрис

    Айнан: "ўқувчи, ўргаувчи", тиришқоқ, билимдон, доно, зукко, ғайратли, шижоатли бола. Идрис пайғамбар ўқишда тиришқоқлиги туфайли мана шундай ном (лақаб) олган.

  • Роҳила

    Жажжи, кичкинагина, жуссаси катта бўлмаган, риқ, оқ-сариқдан келган қиз. Исмнинг маъноси тамоман аниқланмаган.

  • Ёқуб

    Айнан: "изидан борувчи", саботли, матонатли, иродали, интинтилувчан, тиришқоқ; қайтмас, жасур. Қар. Яъқуб. Ёқуб - Илёс Қуръонда Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири.

  • Айюб

    Ўкинувчи, афсусланувчи, пушаймон қилувчи. Бу исм Айюб пайғамбарнинг номидир. Баъзи адабиётларда Айюб - сабрли, чидамли, ҳурматли ёки тавба қилувчи, ибодат қилувчи деб ҳам изоҳланади.

  • Ҳожар

    Тошдек мустаҳкам бўлсин, яшасин, ўлмасин. Тошдек мустаҳкам қиз ёки кўчиб юрувчи, саёҳатчи. Бу ном Иброҳим пайғамбар хотинининг исми, яъни Исмоилнинг онасининг номи бўлган.

  • Мария

    Аччиқ ёки устунлик, юксак турувчи

  • Нуъмон

    Илтифот, мурувват, лутф, меҳр, эҳсон. Шакллари: Нуъмонжон, Нуъмонхон