Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

«Соғлом она – соғлом бола» концепцияси умуммиллий ҳаракат дастурига пайваста мазкур қўлланма ишингизда  қўл келсин, дейди Дониш домла.

Исм қўйишга нисбатан таъқиқлар дунёнинг кўплаб давлатларида қўлланилмоқда. Масалан, Мексикада Робокоп, Фейсбук, Traffic, Леди Ди, Венесуэлада Супермэн, Германияда Анус ва Усама бин Ладен исмларини бериш тақиқланади. Португалияда болаларни Том деб атаб бўлмаса, Саудия Арабистонида Линда, Элена ва Алиса, АҚШда Адольф Гитлер, Бразилияда Саддам Ҳусайн исмларини қўйиш мумкин эмас. Янги Зеландияда эса 2014 йилда болаларни номлаш бўйича 60 та сўров рад этилган; хизмат тергови бўлими маълум қилишича, унвон ёки авлоддан авлодга ўтиб келаётган мартаба (Шаҳзода, Герцог, Ҳазрати Олийлари), диний номлар (Исо) билан болаларни атаб бўлмайди.

Аммо «замонавий» кишилар болага исм қўйишда ҳар қандай одоб ва мантиқ чегарасидан чиқиб кетмоқда. Хитойда бир жуфтлик ўз боласига «@» белгисини берди ва бу хитойчасига «аи-та» («Мен уни севаман») маъносини англатар экан. Швецияда ота-она ўз дилбандига Brfxxccxxmnpcccclllmmnprxvclmnckssqlbb11116 номини қўйди. 2008 йили Янги Зеландияда икки эгизакка Benson & Hedges тамаки маркаси номини қўйишди. 2010 йили қизига «Гавайи хуласига рақсга тушувчи тулула» исмини берган ота-онадан васийлик органлари болани олиб қўйди. Москвада эса БОЧрВФ260602 (Биологический Объект Человек рода Ворониных-Фроловых, родившийся 26.06.2002 года) дея ноодатий исм қўйилган болага қарийб 10 йил туғилганлик гувоҳномаси берилмади.

Қозоғистонда 2010 йил 1–2 декабрда ўтказилган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг анжумани муносабати билан Молдабековлар оиласи ўз чақалоғига Саммит номини берди. Ёхуд Гавайи оролларида 100 ҳарфдан (Напу Амо Хала Она Она Анека Вехи Вехи Она Хивеа Нена Вава Кехо Онка Кахе Хеа Леке Еа Она Ней Нана Ниа Кеко Оа Ога Ван Ика Ванао) иборат исм бор. Чикаго шаҳридаги Жексонлар оиласи ўзининг беш нафар боласини Менингит, Ларингит, Аппендицит, Перитонит ва Тонзиллит деб номлади. Венесуэлада болаларга Тож-Маҳал Санчес, Дарвин Ленин Хименес, Гитлер Юфемио Майора исмлари ҳам қўйилган. Эквадорда эса «Жуда мустаҳкам цемент», «Футболдаги оғир ғалаба», «Халқаро зиддият» маъноларини англатувчи исмлар ҳам мавжуд. Ҳиндистонда Кандмахал (Салом, Икки килограмм гуруч!) исми қўйилиши жуда ошиб тушди.

Шимолий Корея ҳукумати эса «ҳукмрон етакчининг олий ҳокимиятини ҳимоя қилиш мақсади»да болаларга мамлакат раҳбари Ким Чен Ин номини қўйишни ман этди. Ҳатто ҳозиргача қайси болага ушбу исм берилган бўлса, энди улар ҳам ўзгартирилиши шарт. 2011 йил январда Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ир ҳам фуқаролари орасида кимда унинг исми қўйилган бўлса, бундан «кўнгилли равишда» воз кечишни талаб қилган.

Инсонга бир умрлик исм қўйишда шов-шувнинг кетидан қувиб, мантиқсиз ва мавҳум эмас, балки ҳар жиҳатдан ўйланган, гўзал ва ёқимли номларни қўйиш мақсадга мувофиқ.

Манба: Uchildiz.uz