Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан Тўлиқ ТВ программалар рўйхати | Россия, Узбекистан, Ташкент, Андижан, Бухара, Джизак, Навои, Наманган, Самарканд, Сурхандарья, Фергана, Хорезм, Каракалпакстан

Савол: Менинг исмим Ёқуб. Бу исмнинг маъноси нима?

Жавоб: Ёқуб исми Аллоҳ таолонинг бани Исроилга қавмига юборган пайғамбарларидан бирларининг исмидир. Ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг оталари бўлади. Бу исм ниҳоятда барокатликдир, чунки бу исмни Аллоҳ таоло ўз пайғамарига ихтиёр қилгандир. Чунончи Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам пайғамбарларнинг исмлари билан исмланишга буюрганлар. Валлоҳу аълам.

Савол: Исмим Абдулазиз. Бу исм маъносини тушунтириб берсангиз.

Жавоб: “Азиз Аллоҳ таолонинг исм-сифатларидан бўлиб, “Ғолиб, Енгилмас” маъноларини англатади. Шунга кўра сизнинг исмингиз “Ғолиб, Енгилмас зотнинг бандаси” деган маънони англатади. Валлоҳу аълам. Отангизга Аллоҳ таоло комил шифо ато қилсин, омийн.

Савол: Исомидин, Илҳомжон исмларининг маъносини тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Исомиддин исмининг маъноси – динни тутиб турувчи, диннинг камарбастаси, ишончли ходими, хизматчиси, деганидир. Илҳом исмининг маъноси – илҳом бермоқ, қалбга тавфиқ ва хотиржамлик солмоқ. Валлоҳу аълам.

Савол: Мен туғилажак фарзандимга Фирдавс деб исм қўйсам бўладими? У қандай маънони англатади?

Жавоб: Фирдавс – жаннатнинг исмларидан биридир. У “барча набототларни қамраган боғу-бўстон ва унумдор водий” деган маъноларда келади. Фирдавс деб исм қўйиш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Савол: Менинг исмим – Матлуба, қизимники – Самира. Бу исмларнинг маъноси қандай?

Жавоб: Матлуба дегани – талаб қилинган, рағбат қилинган, суюлган каби маъноларни англатади. Самира исми эса – тунги суҳбатдош маъносини англатади. Валлоҳу аълам.

Савол: Шаҳноза исмининг маъносини айтиб берсангиз.

Жавоб: Шаҳноза исмининг маъноси – танноз, мулойим, ноз-карашмали малика деганидир. Валлоҳу аълам.

Савол:  Қудратулло исмининг маъносини билмоқчи эдим.

Жавоб: Қудратуллоҳ исмининг маъноси – Аллоҳнинг қудрати деганидир. Валлоҳу аълам.

Савол: Мубина исмининг маъноси нима?

Жавоб: Равшан, аниқ, ёрқин, очиқ-ойдин деган маъноларни англатади.

Савол: Қиз фарзандга Лейла дея исм қўйсам бўладими? Маъноси нима?

Жавоб: Лайло исмининг маъноси “қоронғулик” “тун” маъноларини англатади. Бошқа исм қўйсангиз яхшироқ бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтамизки, Мадиналик саҳобийя аёлнинг исми ҳам Лайло бўлган. У аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келишидан олдин иймон келтириб, ҳижрат қилиб келганларидан сўнг у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб байъат қилган аёлдир. Унинг тўлиқ исми Лайло бинтул-Хотим ал-хазражийя ал-ансорийя бўлган.

Савол: Шаҳбоз исмининг маъносини билмоқчи эдим.

Жавоб: Шаҳбоз дегани “бургутлар шоҳи” деган маънони англатади.

Савол:  Маҳлиё исмининг маноси нима?

Жавоб: Маҳлиё исми – ўзига ром этувчи, чиройли, ёқимли, дилбар, хушрўй, кўркам ва жозибадор каби маъноларни англатади.

Савол: Менинг исмим Бекзод айримлар Беҳзод ёки Бегзод деб ёзишади ва талаффуз этишади. Қай бири тўғри ва исломий маъноси қандай?

Жавоб: Бекзод исмининг маъноси – беклар авлодидан, бекларнинг фарзанди деганидир. Беҳзод исмининг маъноси – аслзода бола деганидир.

Савол: Умархон исмининг маъноси нима?

Жавоб: Бу исм бутун мусулмонлар учун суюкли бўлган ҳазрати Умар розияллоҳунинг исмидир. Исмнинг маъносига келсак, узоқ умр кечирсин деб умид қилиб қўйилган исмдир.

Савол: Оллоҳим бизга қиз фарзанд берса исмини Дилнура, ўғил булса Алинур қўяман деб ният қилдим. Ушбу исмлар маъноси қандай?

Жавоб: Фарзандингизга мазкур исмларни қўйишингизнинг зарари йўқдир. Бу исмларнинг маъноси, Дилнур – қалб нури, Алийнур – нурли алий маъноларини англатади. Лекин бундан бошқа исм қўйишингиз мақсадга мувофиқдир.

Савол: Қизалоғимизга Сумайя деб исм қўйсак бўладими? Бу исмни маъноси нима?

Жавоб: “Сумаййа” сўзи олий мартабали,юқори деган маъноларни англатади. Қизингизга бу каби исмни қўйишлигингиз жоиздир.

Савол: Сафарали исми динимизга тўғри келадими? Ёки ўзгартириш керакми?

Жавоб: Сафар сўзи син ҳарфи билан ёзилса, “масофани кесиб ўтиш, равшанлашиш, ёришиш каби маъноларини англатади. Агар сод ҳар билан ёзилса, сафар ойини билдиради. Али дегани “олий, улуғ” деган маъноларни англатади. Ражаб ойидаги туғилган болага Ражабали деб исм қўйгани каби сафар ойида ёки сафарда туғилган болага ҳам Сафарали деб исм қўйилган бўлиши мумкин.

Савол: Марғиёна исмининг маъносини билиб берсангиз. Синглим қизига шундай исм қуйди. Қайнотаси қуйган. Куёв Хумайро қўймоқчи эди.

Жавоб: Биз бундай исм борлигини билмаймиз. Лекин Марғиёна деган тарихий жой номи борлигини ўқиганмиз. Фарзандга шундай исм қўйиш керакки, фарзанд катта бўлганда исмидан уялиб юрмасин. Исмнинг маъноси билан уни қўйишдан олдин қизиқиш лозим бўлади. Эшитилиши қулоққа ёқиб қолган исмларни фарзандларга қўйиб юборавериш фарзанднинг ҳаққини адо қилмаслик ҳисобланади.

Савол: Акмал исмининг маъносини билмоқчи эдим.

Жавоб: Унинг маъноси энг комил ва мукаммал, нуқсон-камчилиги йўқ, деганидир.

Савол: Зикриёр исмини маъносини билмоқчи эдим.

Жавоб: Бу исм “Зикр ҳамроҳи бўлсин”, “Доимо зикрда бўлсин” деган маъноларни англатади.

Савол: Нармина исмининг маъноси нима?

Жавоб: Мулойим, мамнун, хурсанд ва бахтли каби маъноларини англатади.

Савол: Ўғил фарзандимизга Муфизхон, қиз фарзандимга  Ясина деб ном қўйганмиз. Муфиз ва Ясина исмларини тўғри қўйганмизми?

Жавоб: “Муфиз” дегани “муваффақият келтирувчи” деган маънони англатади. Ясина деган исм борлигини эса билмаймиз.

 

Манба : Qadriyat.uz